Sizdan Telegram: НАВОИЙ – "Шоша-пиша ўтказилган мусобақада спортчи қизларимиз оч қолди" (ВИДЕО)НАВОИЙ. "Қизим уч йилдан бери бадиий гимнастика билан шуғуллана
  • 6 years ago
Sizdan Telegram: НАВОИЙ – "Шоша-пиша ўтказилган мусобақада спортчи қизларимиз оч қолди" (ВИДЕО)

НАВОИЙ. "Қизим уч йилдан бери бадиий гимнастика билан шуғулланади. 5 август куни Навоий шаҳрида навбатдаги очиқ турнирга бордик. Аммо мусобақа ташкилотчиларидан хафа бўлиб кетдим. 150 спортчи қатнашиши кўзда тутилган мусобақада 500 га яқин киши қатнашди. Ташкилотчилар ҳар бир ота-онадан 75 минг сўмдан йиғиб олишди. Аммо иссиқ кунда на шароит яратилган, на тартиб ўрнатилган. Эрталаб 8 дан бошланган мусобақа кеч соат 10 ларгача давом этди. Спортчи қизларим эса оч қолиб, ҳолдан тойди. Маданият ва спорт вазирлиги мутасаддиларига мурожаат қилмоқчиман, мусобақаларни шошиб-пишиб эмас, ҳамма жиҳатларни инобатга олган ҳолда мукаммал ташкиллаштиришни назорат қилсангиз бўлмайдими?"​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​
Recommended