Sizdan Telegram: АНДИЖОН – "Кафедаги шовқин-сурондан туни билан ухлолмаяпмиз" (ВИДЕО)АНДИЖОН. "Мен – Лидия Баратова, Андижон шаҳридан ёзмоқдаман. Биз яшайдига
  • 6 years ago
Sizdan Telegram: АНДИЖОН – "Кафедаги шовқин-сурондан туни билан ухлолмаяпмиз" (ВИДЕО)

АНДИЖОН. "Мен – Лидия Баратова, Андижон шаҳридан ёзмоқдаман. Биз яшайдиган икки қаватли уйнинг биринчи қаватида "Аристократ" кафеси жойлашган. Бу ердаги шовқин-сурон, уруш-жанжал ва баланд овоздаги мусиқадан безор бўлганмиз. Андижон ва Тошкентдаги турли идораларга ёздик. Қонунчиликда аҳоли яшаш ҳудудида шовқин-суронга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлса-да, талабларимизга қулоқ солишмаяпти. Барча идоралар аризамизни ҳокимликка қайтариб юборади.Ҳокимликда эса "Бу тадбиркорлик, Президент тадбиркорлик ҳақида нима деяётганини кўрмаяпсизми?" дейишади. Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга ҳам учрашдик. Аввал кафе ёпилади, деди, кейин эса, "ишлайверади, ҳа, ишлайверади!" деди.

Кафе дискотекага айланиб қолган. Мусиқанинг шовқинидан ойналар титраб кетади. Туни билан кўзимизга уйқу келмайди. Болаларимиз ҳам шовқиндан ухлай олмайди. Жонимдан ўтиб кетган пайтлар шаҳар ИИБга қўнғироқ қиламиз. Улар участка нозирига боғланинг, дейишади. Участка нозири эса қўнғироқларимизга жавоб бермайди. Бу кафеда қотиллик ҳам рўй берган. Ўшанда энди ёпилса керак дегандик, йўқ, яна ишлаб кетди. Нима қилишни ҳам билмай қолдик".

Sizdan Telegram рукни шикоят юзасидан Андижон расмийлари ва тилга олинган кафе маъмурларининг изоҳини ҳам ёритишга тайёр.

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​
Recommended