Sizdan Telegram: САМАРҚАНД – "Ташландиқ чойхона ўрнида замонавий боғча қурилса..." (ВИДЕО)ПАЙАРИҚ. "Мен сизга Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги 8-мактабдан
  • 6 years ago
Sizdan Telegram: САМАРҚАНД – "Ташландиқ чойхона ўрнида замонавий боғча қурилса..." (ВИДЕО)

ПАЙАРИҚ. "Мен сизга Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги 8-мактабдан ёзмоқдаман. Мактабимизда йиғ-йиғлар ҳамон давом этмоқда. Нега пул йиғасизлар, деб эътироз билдирсангиз, ота-онани эзишга ҳаракат қилишади, болангизни камситишади. Мактабда ўғриликлар ҳам кузатилмоқда. Тегишли ташкилотлар керакли чора кўрар, дея бу борада тафсилотларга тўхталмайман. Аммо илм-маърифат масканида ўғриликларга чек қўйиш керак.

Аслида мактабимиз учун даромад манбалари кўп. Мана, мактаб ёнида ташландиқ жой бор, шу ерда боғ барпо қилинса, ҳам ер обод бўлади, ҳам мактаб даромад кўради.

Мактаб яқинидаги чойхона биноси 20 йилдан бери ташландиқ ҳолда ётибди. Ахлатхонага айланиб кетган. Қани эди бирор сармоядор тадбиркор чиқиб шу ерда замонавий боғча қурса! Боғча ва мактабнинг ёнма-ён бўлиши ота-оналарга ҳам айни муддао эди. Бу ерда нафақат боғча, сартарошхона ва бошқа маиший хизмат масканларини ҳам қуриш мумкин".​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​
Recommended