Sizdan Telegram: ЖИЗЗАХ – "Иши терговда бўлган мактаб раҳбарияти ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этмоқда" (ВИДЕО)ЖИЗЗАХ. "Жиззах шаҳридаги Кўзи ожиз ва з
  • 6 years ago
Sizdan Telegram: ЖИЗЗАХ – "Иши терговда бўлган мактаб раҳбарияти ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этмоқда" (ВИДЕО)

ЖИЗЗАХ. "Жиззах шаҳридаги Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб интернатидан ёзмоқдамиз. Биз – бир гуруҳ кўзи ожиз педагог ходимлар, мактабимиздаги қинғирликлар, жумладан, ўқувчиларга ажратилган озиқ-овқат талон-тарож этилгани, ишга келмайдиган шахсларга маош тўланаётгани, дарс тақсимотидаги ноҳақликлар, ноқонуний пул йиғишлар, директор томонидан ўқувчи ва педагог ходимларнинг таҳқирлаётгани хусусида тегишли идораларга қайта-қайта мурожаат қилган эдик.

Текширувлар натижасида 2018 йил 6 июнда вилоят прокуратураси томонидан мактаб-интернат мансабдор шахслари устидан Жиноят Кодексининг 167- ва 209-моддалари бўйича иш қўзғатилиб, тергов учун шаҳар прокуратурасига жўнатилган эди. Тергов кетаётганига қарамай, мактаб-интернат директори меҳнат таътилидан қайтган педагог ходимларни мажбурий меҳнатга жалб этмоқда..."

(Бу хабар Озодликка 8.9.2018 да юборилган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​
Recommended