Sizdan Telegram: ТОШКЕНТ – “Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова Меҳрибонлик уйларида концерт бермоқда” (ВИДЕО)ТОШКЕНТ. “Тошкент шаҳри ва вилоятларда жойлашга
  • 6 years ago
Sizdan Telegram: ТОШКЕНТ – “Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова Меҳрибонлик уйларида концерт бермоқда” (ВИДЕО)

ТОШКЕНТ. “Тошкент шаҳри ва вилоятларда жойлашган меҳрибонлик ва мурувват уйлари таниқли санъаткорлар томонидан оталиққа олинди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ва хонанда Баҳром Назаров Тошкентдаги Хлебушкина номидаги 22-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳузурида бўлди. Ҳар ойда ўтказиладиган учрашувлардан кўзланган мақсад меҳр-мурувватга муштоқ кўнгилларга қувонч улашиш, у ерда ўсиб вояга етаётган болалар орасидан санъатга қизиқувчи истеъдод эгаларини кашф этиш ва уларга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак бериб, маҳорат дарсларини ўтказишдан иборат.

Ана шундай учрашувлардан бири Жиззах вилояти Зомин тумани Ём қишлоғида жойлашган “Аёллар” мурувват уйида ҳам бўлиб ўтди. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва қизиқчи Шукурулло Исроиловлар мурувват уйидагиларга концерт дастури тақдим этишди. Учрашув сўнггида мурувват уйига совғалар топширилди. Бу хайрли иш яна давом этади”.

(Бу хабар Озодликка 15 октябрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​
Recommended