Sizdan Telegram: ТОШКЕНТ – "Чилонзорда электр идораси ходимларининг совуққонлиги сабаб ёнғин рўй берди" (ВИДЕО)ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 9-даҳас

  • 6 years ago
Sizdan Telegram: ТОШКЕНТ – "Чилонзорда электр идораси ходимларининг совуққонлиги сабаб ёнғин рўй берди" (ВИДЕО)

ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 9-даҳасидан ёзмоқдамиз. Жорий йил 9 июль куни 9-даҳада ёнғин рўй берди. Бунга эса трансформаторга меъёрдан ошиқ хўжаликлар улангани сабаб бўлди. Ушбу ҳудудда яшовчилар ёнғиндан аввал туман электр идорасини трансформатор зўриқиб ишлаётгани, бу эса кутилмаган фожиага сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эдик.

Ҳатто ёнғиндан икки соат аввал ҳам трансформатор ишидаги носозлик ҳақида телефон орқали хабар берган эдик. Аммо керакли чора-тадбирлар кўрилмади. Шу тариқа электр идораси ходимларининг совуққонлиги сабаб ёнғин рўй берди. Оқибатда квартиралар талoфат кўрди. Кейин маълум бўлишича, трансформаторга ҳатто 10-даҳадаги хўжаликлар ҳам уланган экан. Электр идораси ходимлари ўз вазифасига масъулият билан ёндашмагани учун аҳоли жабр кўриши тўғрими?"

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Recommended