Sizdan Telegram: АНДИЖОН – "Вилоят ҳокими қабулига киролмай қуруқ қўл билан қайтдик" (ВИДЕО)​АНДИЖОН. "Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қабулига

6 years ago
Sizdan Telegram: АНДИЖОН – "Вилоят ҳокими қабулига киролмай қуруқ қўл билан қайтдик" (ВИДЕО)

​АНДИЖОН. "Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қабулига киришимиз зарур эди. Ойнинг охирги шанбасида вилоят аҳолиси шикоятларини кўриб чиқиши ҳақида эълон берилган эди. Шанба куни қабулга бормоқчи эдим. Бу орада жума куни Андижон телевидениеси орқали "Ҳоким якшанба куни соат 09:00 да аҳолини қабул қилади", деб эълон берилди. 29 июль якшанба куни ҳокимликка келдик. Аммо "қабул кеча 28 июль куни ўтди", дейишди. Қуруқ қўл билан қайтдик. Телевидение орқали эълон беришда ахборотни текшириб, кейин тарқатишса бўлмайдими? Ё вилоят ҳокими қабул вақтини ўзи белгилаб, кейин ўзи бекор қилдимикан?"

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Recommended