Sizdan Telegram: БЕКОБОД – "Металлургия комбинатида раҳбарларнинг ғирромлиги сабаб жанжал рўй берди" (ВИДЕО)БЕКОБОД. "Тошкент вилояти Бекобод шаҳридан мактуб
  • 6 years ago
Sizdan Telegram: БЕКОБОД – "Металлургия комбинатида раҳбарларнинг ғирромлиги сабаб жанжал рўй берди" (ВИДЕО)

БЕКОБОД. "Тошкент вилояти Бекобод шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Жорий йил 4 июнь куни Ўзбекистон металлургия комбинатида жанжал рўй берди. Тўполон 5 июнь куни ҳам давом этди. Бунга эса комбинат раҳбарларининг ғирромлиги сабаб бўлди. Гап шундаки, раҳбарият комбинатда ишлаб чиқарилган эмаль қопламали идишларни тадбиркорларга сотмай қўйди. Идишларни фақат битта фирмага беришяпти, у фирма эса маҳсулот устига яна 10-15 фоиз қўйиб тадбиркорларга тарқатмоқчи. Хуллас, раҳбарлар тил бириктириб, маҳсулот савдосиин монополия қилиб олмоқчи.

Аслида, комбинат эмалланган идишларни шундоқ ҳам сота олмаяпти.

Тадбиркорлар маҳсулотни даллол орқали харид қилса, унинг нархи яна ошиб кетиши аниқ. Бундан эса оддий халқ жабр кўради.

Жанжалга қадар тадбиркорлар бошқарув раисига кириб арз қилишди.

Раис "икки соатдан кейин маҳсулотни берамиз", деб ваъда қилди. Лекин завод директори ўринбосари "ҳеч кимга бермайман, фақат диллер олади", деб оёқ тираб туриб олди. Тадбиркорларни эса қабул ҳам қилмади, улар билан учрашишдан қочди. Тадбиркорлар "Дардимизга қулоқ солинг" деб қўлидан ушлаган эди, завод директори ўринбосари дод-вой қилиб, милиция чақирди. Милиция ҳам нега бизни овора қиласизлар, деб қайтиб кетди.

Шунча норозиликларга қарамасдан, тадбиркорлар талаби бажарилмаётгани, соғлом рақобатни йўқотишга ҳаракат қилинаётганига қараганда, монопол олди-соттидан комбинат раҳбарлари ҳам тегишли улуш – ширинкома олади, дея тахмин қилмоқдамиз.

Президентимиз импорт товарни камайтирайлик, ўз маҳсулотларимизни кенг тарғиб этайлик, деб турган бир пайтда металлургия комбинати раҳбарлари маҳсулотлар нархини сунъий ошириб, ғирром усулларини қўллаётганини қандай изоҳлашни ҳам билмаймиз..."

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​
Recommended