Sizdan Telegram: ТОШКЕНТ – "210-мактабнинг юқори синф ўқувчилари тозалаш ишларига мажбурланмоқда" (ВИДЕО)ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳридан ёзмоқдамиз. 210-мактабнинг
  • 6 years ago
Sizdan Telegram: ТОШКЕНТ – "210-мактабнинг юқори синф ўқувчилари тозалаш ишларига мажбурланмоқда" (ВИДЕО)

ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳридан ёзмоқдамиз. 210-мактабнинг юқори синф ўқувчиларидан келиб, ўз синфларини тозалаш ва янги ўқув йилига тайёрлаш талаб қилинмоқда. Бундан эса биз – ота-оналар норозимиз. Аслида, мактаб таъмири май ойида бошланган эди. Аммо тўрт ой давомида бир неча синф таъмири якунланди, холос. Иш ўлда-жўлда бўлиб ётибди. Директор мактаб 5 сентябрда тайёр бўлади, деб ваъда бераётган бўлса-да, бунга ишониш қийин. Бу ҳам етмагандек, болаларни тозалашга мажбурлашмоқда. Биз фарзандларимиз шинам, озода шароитда таҳсил олишини истаймиз, уларни ҳашарга жалб этишларига эса қаршимиз".

(Бу хабар Озодликка 20 август куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​
Recommended