Sizdan Telegram: БУХОРО – "Бор-будимни сотиб янги уйга тўлов қилдим, аммо уни икки йилдан бери битказиб беришмаяпти" (ВИДЕО)БУХОРО. "Мен – Ғайбилло Холов, уй-

  • 6 years ago
Sizdan Telegram: БУХОРО – "Бор-будимни сотиб янги уйга тўлов қилдим, аммо уни икки йилдан бери битказиб беришмаяпти" (ВИДЕО)

БУХОРО. "Мен – Ғайбилло Холов, уй-жой муаммоси бўйича мактуб йўлламоқдаман. Бухоро ёғ-мой заводи бузилиб, унинг ўрнида микрорайон қурилди. Кўп қаватли уйлардан 8 метргина ташлаб, коттежлар қурила бошлади. Негадир болалар майдончаси, автотураргоҳ учун жой ажратилмади. Кўп қаватли уйлар билан ҳовлилар ўртасида кўпроқ масофа қолдирилиши керак эди. Майли, бу алоҳида масала. 2016 йил январь ойида машинамни сотиб, йиққан-терганларимни қўшиб, ушбу ҳудуддаги уй учун 147 миллион сўм тўладим. Аммо орадан икки йил ўтса-да, уйимизга киролмадик. Ҳудуд газ, сув, канализация ўтказиш учун бўлса керак, кавлаб ташланган. Билмадим, қурилиш жараёни яна қанча давом этади?!

Аслида бу ердан уй олишимнинг жиддий сабаби бор эди. Гап шундаки, 2007 йилда туғилган қизим камқонлик касалига чалинган. 11 йилдан бери қишлоқдан шу микрорайондаги касалхонага қатнаймиз. Қизимни даволатиш учун касалхонага қатнашга яқинроқ бўлсин деб, шу ҳудуддан уй олган эдим. Аммо уйдан дарак йўқ. Қурилиш фирмаси билан гаплашсак, ҳокимият айбдор, дейди. Ҳокимиятга борсак, қурувчи жавобгар, дейди. Икки ўртада биз сарсонмиз. Порталга ёзсанг, пулингни қайтариб берамиз, дейишди. Ахир, орадан икки йил ўтди, пул қадри анча ўзгарди. Қолаверса, биз умид билан шунча вақт кутдик. Яқинда юрист топиб, уй масаласини ҳал қилиш ҳаракат қила бошладик. Аммо ўзингиз биласиз, юрист учун ҳам яхшигина ҳақ тўлаш керак. Бизга аталган уй тез фурсатда, замонавий талабларга мувофиқ ҳолда битказиб берилишини сўрайман".​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Recommended