Sizdan Telegram: НАВОИЙ – "Меткомбинат ишчилари: муаммо кўп, аммо ишсиз қолишдан қўрқиб индолмаймиз"НАВОИЙ. "Навоий кон-металлургия комбинати Шимолий кон бошқ

  • 6 years ago
Sizdan Telegram: НАВОИЙ – "Меткомбинат ишчилари: муаммо кўп, аммо ишсиз қолишдан қўрқиб индолмаймиз"

НАВОИЙ. "Навоий кон-металлургия комбинати Шимолий кон бошқармаси ГТР корхонасидан ёзмоқдамиз. Корхонамиз ишчиларини қийнаб келаётган муаммолар талайгина, аммо кўпчилик ишдан айрилишдан қўрққани учун улар ҳақида оғиз очмайди. Негадир текширишга келган ташкилотлар ҳам муаммоларни кўрмасликка олиб қайтиб кетади.

Биз хавфли уран билан ишлаймиз. Аммо маошни тўлашда радиация ва хавфлилик даражаси инобатга олинмаяпти. УРБ-3А3 053 русумли бурғулаш машинасида ишлаймиз. 100 дан 420 метргача бурғилаймиз. Снарядларни ҳам елкалаб олиб чиқамиз. Аммо режани бажарсак ҳам, ойликни оширишмаяпти. Биздан сифатли иш талаб қилишади, аммо бурғулаш аппаратлари носоз эканидан кўз юмишади. Гоҳида аппарат бузилиб, иш тўхтаб қолади. Шундай кезларда ойлик ҳам ҳисоблашмайди.

Бурғулаш аппарати дизель ва электрда ишлайди. Электрда ишлайдиганлар кўп бузилмайди. Аммо дизелдагиси ҳадеса таъмирталаб!

Ишимиз анча оғир, маошимиз эса шунга яраша эмас. Бизга муносиб иш шароити яратишлари, сифатли техника билан таъминлашлари ҳамда ойлигимизни ошириб беришларини сўраймиз".

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Recommended