Sizdan Telegram: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – "Интернат ўқувчилари макарон ейди, раҳбарлар эса палов!" (ВИДЕО)ТЎРТКЎЛ. "Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги 5
  • 6 years ago
Sizdan Telegram: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – "Интернат ўқувчилари макарон ейди, раҳбарлар эса палов!" (ВИДЕО)

ТЎРТКЎЛ. "Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги 5-мактаб интернатдан ёзмоқдамиз. Мактабимиз яқинда 1 миллиард 700 миллион сўм сарфланиб таъмирланди. Аммо шунча пул ажратилган бўлса-да, таъмирдан кейин 1970 йилда қўйилган дераза ромлари ҳам, шиферу пол ҳам ўзгармади. Мактаб директори эса бу аҳволга эътиборсиз. Реконструкция пайтида у ўғлига янги иморат қуриш билан овора эди.

Мактаб-интернетга тегишли мол-мулк ҳам сотиб юборилмоқда. Масалан, ўқувчилар дам оладиган айвон бўлаклаб сотилди.

Болаларга берилаётган овқат ҳам талабга жавоб бермайди. Мана, ўқувчиларнинг эрталабки нонуштаси! Хуллас, ўқувчилар макарон ейди, раҳбарлар эса палов!"

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​
Recommended