OzodMikrofon: Товон пули бермасдан, дўконимни бузишмоқчи (ВИДЕО)Тошкент вилоят, Оҳангарон шаҳрида яшовчи тадбиркор Гулнора Йўлдошеванинг OzodMikrofonга мурожа

  • 6 years ago
OzodMikrofon: Товон пули бермасдан, дўконимни бузишмоқчи (ВИДЕО)

Тошкент вилоят, Оҳангарон шаҳрида яшовчи тадбиркор Гулнора Йўлдошеванинг OzodMikrofonга мурожаат қилиб, айтишича, унинг дўконини шаҳардан ўтган магистрал йўлни кенгайтириш важи билан бузиш режалаштирилган.
20 йилдан буён тадбиркорлик қилиб келаётган 42 яшар Гулнора Йўлдошевага кўра, уни дўконини бузиш учун аввалдан огоҳлантиришмаган ва товон пули ҳам беришмаяпти. Шу боис тадбиркор аёл дўконининг бузилишига қаршилик қилаётганини айтади.
- Менга 18 август куни ҳокимнинг бузиш ҳақидаги қарорини олиб келиб беришди. Шу куни дўконимнинг ҳамма томонини тўсиб, савдо қилишимни ҳам чеклаб қўйишди. Лекин бузиш учун олдиндан огоҳлантириши ва товон пули бериши керакку! Булар қонунга зид ҳаракат қилишмоқда, дейди Гулнора Йўлдошева.

Recommended