"Сентябрь-октябрь туристлар мавсуми деб ўйлаш нотўғри"Сергей Становкин: “Ўзбекистон сайёҳларни жалб этиш учун курашни мамлакат ташқарисида ҳам бошлаши керак”
  • 6 years ago
"Сентябрь-октябрь туристлар мавсуми деб ўйлаш нотўғри"

Сергей Становкин: “Ўзбекистон сайёҳларни жалб этиш учун курашни мамлакат ташқарисида ҳам бошлаши керак”

Мамлакатга сайёҳлар ва сармоялар оқимини ошириш йўлида Ўзбекистон ҳукумати бир неча ривожланган давлатлар ватандошларига визасиз тизимни таклиф қилмоқда.

Ўтаётган ҳафтадан бошлаб энди францияликлар ҳам Ўзбекистонга визасиз сафар қилишлари мумкин.

DARS consulting ширкати раҳбари Сергей Становкин ҳам Ўзбекистон жиддий туризм салоҳиятига эга эканига ишонади.

У ўзининг “Ўзбекистон юраги” аталмиш лойиҳасини амалга ошириш йўлида ҳаракат қилмоқда.

Сергей Становкин BBCUZBEK.COM меҳмони бўлди.
Recommended