200 ИШИДчи таслим бўлди, ораларида болалар ҳам борАфғонистоннинг Жузжон вилояти Дарзоб туманида ўзини "Исломий Давлат"(ИШИД, ДОИШ) деб атайдиган гуруҳнинг 200

  • 6 years ago
200 ИШИДчи таслим бўлди, ораларида болалар ҳам бор

Афғонистоннинг Жузжон вилояти Дарзоб туманида ўзини "Исломий Давлат"(ИШИД, ДОИШ) деб атайдиган гуруҳнинг 200 дан ортиқ жангариси Афғонистон ҳукумат кучларига таслим бўлганлар.

Бу ҳақда Би-би-сига Жузжон вилояти ҳокимлиги сўзчиси айтган.

Таслим бўлганлар орасида хорижий жангарилар ва вояга етмаган болалар ҳам борлиги хабар қилинган.

Дарзоб расмийлари эса ИШИДнинг хорижий жангарилари ўлдирилган ёки Толибон тарафига ўтган, дейдилар.

Дарзоб тумани Афғонистондаги ИШИД(ДОИШ) ўта фаол бўлган ҳудуд деб кўриларди ва охирги ойларда туман ИШИД, Толибон ва Афғон ҳукумат кучлари ўртасидаги жангларга саҳна бўлган.

Афғон расмийлари, ИШИД Дарзобда бутунлай қулаш арафасида, демоқдалар.

Recommended