Ўзбекистон Роғунни бирга қурмоқчи, пул қани?Маълум бўлишича, Тожикистон Роғун ГЭСини қуриш учун Жаҳон Банкидан молиявий ёрдам олмасликка қарор қилган.Бу ҳақ

  • 6 years ago
Ўзбекистон Роғунни бирга қурмоқчи, пул қани?

Маълум бўлишича, Тожикистон Роғун ГЭСини қуриш учун Жаҳон Банкидан молиявий ёрдам олмасликка қарор қилган.

Бу ҳақда банкнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирилл Мюллер Рейтер ахборот агентлиги билан суҳбати чоғида айтган.

Маълумотларга кўра, Роғун ГЭСини қуриб битказиш учун 3.9 миллиард доллар керак.

Тожикистоннинг ўзи ўтган йили умумий қиймати ярим миллиард долларга тенг еврооблигацияларни чиқарган.

Расмий Душанбенинг нега бу каби қарорга келгани сабаби ҳозирча маълум эмас.

Энди Роғун ГЭСининг қайси маблағлар эвазига молиялаштирилиши ҳам мавҳумлигича қолмоқда.

Айнан Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳаси сўнгги ўн йилликларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги алоқаларга жиддий раҳна солган муаммолардан бири бўлади.

Расмий Тошкент яқин-яқингача бу лойиҳанинг ижросига кескин қаршилик билдириб келган.

Ўзбекистоннинг ҳозирда марҳум президенти Ислом Каримов Тожикистон қураётган Роғун ва Қирғизистон тиклаётган Қамбарота ГЭСларини назарда тутиб, "вазият шу даражада кескинлашиб кетиши мумкинки, бу нафақат қарама-қаршилик, балки урушга ҳам олиб келиши эҳтимоли" мавжудлиги билан огоҳлантиришгача борган.

Аммо ўтган йил янги президенти Шавкат Мирзиёев расман қудратга келаркан, расмий Тошкентнинг бу хусусдаги мавқеи анчайин юмшаган, Ўзбекистон Роғунни Тожикистон билан ҳамкорликда қуриш истагини ҳам билдирган.

Шундай экан, бу ГЭСнинг қуриб битказилиши Ўзбекистон учун қай бир жиҳатдан муҳим?

Би-би-си Ўзбек Хизмати худди ана шундай савол билан Тошкентдан эксперт Анвар Мирзо Ҳусаиновга мурожаат қилди.

Recommended