Ўзбекистонлик 4 нафар футбол мухлиси Россияда ўтаётган жаҳон чемпионати-2018 ўйинларини томоша қилиш учун Саptiva русумли автомашинада йўлга чиқди. “Сиз Ўзбек

  • 6 years ago
Ўзбекистонлик 4 нафар футбол мухлиси Россияда ўтаётган жаҳон чемпионати-2018 ўйинларини томоша қилиш учун Саptiva русумли автомашинада йўлга чиқди.

“Сиз Ўзбекистонни қанчалик яхши биласиз?” шиори остидаги ушбу автосаёҳат иштирокчилари орасида футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Абдураҳмон Фозилов, Шавкат Имомов, Бахтиёр Рўзиев ҳамда Жаҳонгир Сотволдиевлар бор.

Улар Тошкент - Чимкент - Бойқўнғир - Ақтўбе - Самара - Қозон - Москва - Нижний Новгород йўналишида ҳаракатланиб, Санкт-Петербург шаҳрига боради. Автосаёҳат 23 июндан 15 июлга қадар давом этиши режалаштирилган.

- Футбол ишқибозларига жаҳон чемпионатининг энг қайноқ жараёнлари, воқеаларини етказиб бориш ҳамда турли давлатлардан Россияга ташриф буюрган саёҳатчиларга Ўзбекистон ҳақида кўпроқ маълумот бериш мақсадида йўлга чиқдик, - дейди гуруҳ раҳбари Абдураҳмон Фозилов.

Шунингдек, жаҳон чемпионатида мухлис сифатида қатнашаётган меҳмонлар ўртасида “Сиз Ўзбекистонни қанчалик яхши биласиз?” шиори остида турли лойиҳалар, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини акс эттирувчи эсдалик совғалари тарқатиш бўйича акциялар ўтказилади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, футбол мухлисларининг саёҳатига Ўзбекистон Футбол ассоциацияси, Ўзбектуризм давлат қўмитаси, Kun.uz сайти ва суперлига титул ҳомийси Pepsi компанияси ҳомийлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мисрлик мухлиси велосипед ва германиялик мухлис ўз тракторида Россиядаги футбол учрашувларини томоша қилиш учун келганлиги хабар берилган эди.

Recommended