Ўзбекистон E-Visaга ҳали ҳам тайёр эмасЎзбекистон расмийлари 2018 йил бошида 1 июлдан Ўзбекистонга боришни хоҳлаган хорижий сайёҳлар учун электрон виза жорий
  • 6 years ago
Ўзбекистон E-Visaга ҳали ҳам тайёр эмас

Ўзбекистон расмийлари 2018 йил бошида 1 июлдан Ўзбекистонга боришни хоҳлаган хорижий сайёҳлар учун электрон виза жорий этилиши ҳақида эълон қилган эдилар.

Ҳозирга келиб эса электрон визани жорий қилишга доир ҳужжатлар тайёр эмаслиги аён бўлди.

Би-би-си нега ваъда қилинган муддатда E-Visa ишга туширилмагани сабаби билан қизиқиб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилди.

Вазирлик ва давлат қўмитаси масъул мулозимларининг Би-би-сига айтишларича, ушбу масалага доир ҳужжатлар тайёрланган ва юқори давлат органларига юборилган.

Шу вақтгача "юқори"дан бу борада кўрсатма бўлмагани йил бошидаги қарордан воз кечилганини англатадими?

Масъул мулозимлар бу саволга ҳозирча жавоб бермаяптилар.
Recommended