Дунё Ўзбекистон қаърида қандай мўъжиза изламоқда?"Агар Бойсундаги Бойбулоқ ва Вишневский ғорларининг уланган жойи топилса, бу дунёдаги энг чуқур ғорлардан бир

  • 6 years ago
Дунё Ўзбекистон қаърида қандай мўъжиза изламоқда?

"Агар Бойсундаги Бойбулоқ ва Вишневский ғорларининг уланган жойи топилса, бу дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири бўлади", дейишади тоғшунослар.

Бу йил Россия, Швейцария ва франциялик ғоршунослардан таркиб топган халқаро экспедиция Чўлбайир тоғ тизмасидаги Бойбулоқ ва Вишневский ғорларини тадқиқ этдилар.

Чуқурлиги 1415 метрни ташкил этадиган Бойбулоқ Осиёнинг энг чуқур ғори ҳисобланади ва бутун дунё ғоршуносларининг эътиборини ўзига жалб қилган.

Би-би-си Ўзбек хизматининг тасвирга олиш гуруҳи Ўзбекистоннинг энг баланд қишлоғи Деҳиболо ва ундан ҳам юқорида жойлашган Бойбулоқда бўлиб, ушбу видеолавҳани тайёрлади.

Мухбир: Бахтиёр Имомов,
Продюсер: Рустам Қобил
Тасвирчи: Марат Наджибаев

Recommended