ДХХга ишониб Туркиядан қайтаётганларни нима кутмоқда? Туркияда яшаётган санъаткор Абдулазиз Карим қора рўйхатдан чиқарилгани ва қидирувдан олинганини айтди.
  • 6 years ago
ДХХга ишониб Туркиядан қайтаётганларни нима кутмоқда?


Туркияда яшаётган санъаткор Абдулазиз Карим қора рўйхатдан чиқарилгани ва қидирувдан олинганини айтди. Бу каби ваъдалар Туркияда қочиб юришга мажбур бўлаётган бошқа мигрантларга ҳам берилган.
Бироқ ваъдаларга қарамасдан қайтётганларнинг ҳаммасини Ўзбекистон куч тизимлари қучоқ очиб кутиб олмаяпти.
Навоийлик Уйғун Саидов ана шундай ваъдаларга ишониб Туркиядан қайтиб келганлардан бири.
Самарқанд аэропортида уни Кармана туман ички ишлар ходимлари кутиб олишган.

Ўзбекистонга келгач, у ўзига қўйилган Конституцион тузумга тажовузда қилиш айби олиб ташланмаганига гувоҳ бўлган. 30 миллион сўм эвазига уй қамоғига чиққан тадбиркорнинг тергов ишлари давом этмоқда.
Уйғун Саидов иши якка ҳолат эмас.
ДХХ ходимлари Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасига Бадалов Усмонни чақиртириб, ҳеч нарса бўлмаслигини ва Ўзбекистон қайтиш мумкинлигин айтишган.
Бундай ваъдаларни унга Ўзбекистондан милиция ходимлари ҳам телефон орқали ёки телеграм орқали айтиб туришган.
Оиласи билан Тошкентга қайтган Усмон Бадалов аэропортдаёқ ҳибсга олинди.
Унинг ишини ҳарбий суд ёпиқ ҳолатда кўриб чиқди. Бадалов 14 йилга қамалди.
Ваъдаларга учиб келиб, 28 май куни Тошкент аэропортида қўлга олинган ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўстмуҳаммедовларнинг суди 5 сентябрда бошланади.
Тошкентдан ҳуқуқбон Сурат Икромов қидирувга берилган ва Туркиядан Ўзбекистонга қайтишни истаётган юзлаб оила борлигини айтади.
Бироқ куч тизимлари ваъдасига қарамасдан уларнинг кўпчилиги қайтишга қўрқмоқда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: bcuzbek
Recommended