Ниҳоят Ўзбек деҳқонининг қўли ечиладими?Афтидан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг оддий ўзбекистонликларнинг манфаати йўлида чиқараётган фармон-қарорларининг тўл

  • 6 years ago
Ниҳоят Ўзбек деҳқонининг қўли ечиладими?

Афтидан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг оддий ўзбекистонликларнинг манфаати йўлида чиқараётган фармон-қарорларининг тўла ижросига эришиш учун ҳали яна "бир-икки қовун пишиғи бор".
Чунки деҳқон етиштирган ўз картошка-пиёзи, гилосу қовун-тарвузини ўзи четга олиб чиқиб сотсин, деган мазмундаги Шавкат Мирзиёев имзолаган дастлабки ҳукумат ҳужжатларига ҳам қарийб 2 йил бўлди.
2017 йили "Ўзагроэкспорт"нинг монополияси тўхтатилди.
Бир йил олдинги "Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори кўпчиликни руҳлантирган, ниҳоят Ўзбек деҳқонининг қўли ечилгани ҳақидаги мақолалар кўп эълон қилинган эди.
Аммо Ўзбек деҳқонига ўзи етиштирган маҳсулоти эвазига валютада даромад қилишига бугун ҳам тўла эришилмади.
Шунинг учун ҳам 2018-йил 1-августида Президент Мирзиёев ўзининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" деб номланган фармонида яна ушбу муаммони алоҳида тилга олишига тўғри келди.
Ушбу фармондан кейин экспорт бўйича "эксперт"га айланган ширкатлар ёки масъуллар деҳқон ё боғбонни айблаш, маҳсулотини сифатсизга чиқариб нархини пасайтириш мақсадини эмас, йўл-йўриғини билмайдиган инсонларга Ўзбекистоннинг серқуёш заминида етиштирилган ноз-неъматларни имкони борича кўпроқ хорижда сотишни ўргатиб, кўмаклашиш йўлини танлайдилар, деган умид бор.
Зотан, 2018 йилда четга 2 миллиард долларлик мева-сабзавот сотишни истаган Ўзбекистондан йилнинг биринчи ярмида 463 минг долларлик маҳсулот олиб чиқилгани маълум бўлди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз:

Recommended