Россиядан қайтганга 18 миллион 400 минг сўмКимки Ўзбекистонда ишсиз бўлса, кам таъминланган оиланинг аъзоси бўлса ёки Россиядан қайтган мигрант бўлса, энг кам

  • 6 years ago
Россиядан қайтганга 18 миллион 400 минг сўм

Кимки Ўзбекистонда ишсиз бўлса, кам таъминланган оиланинг аъзоси бўлса ёки Россиядан қайтган мигрант бўлса, энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида гарозсиз микрокредит олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бу Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорда кўзда тутилган.

Қарор "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" деб номланган.

Бундан кейин Ўзбекистонда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилади ва бу жамғарманинг маблағлари янги иш ўринлари барпо этишга йўналтирилади.

Ҳозир Ўзбекистонда энг кам маоши 184 минг 300 сўм этиб белгиланган.

Бу 2356 АҚШ доллари деганидир.

Recommended