Ўзбекистон: Тошкентда "комендантлик соати" ўрнатиладими?Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра, пойтахт Тошкентда кунига 24 соатлик патруль хизматининг йўлга қ
  • 6 years ago
Ўзбекистон: Тошкентда "комендантлик соати" ўрнатиладими?

Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра, пойтахт Тошкентда кунига 24 соатлик патруль хизматининг йўлга қўйилишига оид расмий хабар айни шу мазмундаги миш-мишларга сабаб бўлган.

Бу хусусдаги қарор шу ҳафта бошида шахсан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Янги ҳужжатда туну кунлик патруль хизмати дохил, Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Sof.uz веб сайтининг ёзишича, шу кунларда интернетда тарқалиб кетган бу каби миш-мишлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари ўринбосари, полковник Азизхон Умархонов изоҳ берган, уларни қатъий рад этган.

Умархонов, “Тошкент тинч экани, пойтахтда комендантлик соати ўрнатилмаслиги”ни айтган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати айни хабар манзарасида Тошкентдан фаол Сурат Икромов билан боғланиб, шаҳардаги вазият, қўл урилаётган янги чора-тадбирлар билан қизиқди.
Recommended