Мирзиёга отасининг жигари кўчириб ўтқазилдиЖигар циррози билан касалланган 7 ойлик гўдаги Мирзиёни даволатиш учун Москвага келган Мадина Муҳамедова ҳақидаги л

  • 6 years ago
Мирзиёга отасининг жигари кўчириб ўтқазилди

Жигар циррози билан касалланган 7 ойлик гўдаги Мирзиёни даволатиш учун Москвага келган Мадина Муҳамедова ҳақидаги лавҳамизни 13 апрелда намойиш қилган эдик.
Орадан 2 ой ўтиб, у билан Москва шаҳридаги трансплантология ва сунъий аъзолар илмий Марказида кўришдик.

Мирзиёга отаси ўз жигарининг бир қисмини берди. Айни пайтда деярли бутун оила касалхонада. Мадина операциядан чиққан эри ва фарзандини парвариш қилаяпти. Улар ўғлининг ҳаётини асраб қолишганидан хурсанд.

Муҳаммадиевлар оиласига асосий кўмакни “Жизнь как чудо” фонди кўрсатди. Ҳали пул йиғилмай туриб, фонд шифохонага кафолот билан чиқди ва операцияга тайёргарлик бошлаб юборилди. Москвадаги “Тарихий масжид” ва “Закот” фонди ҳам унга ўз ҳиссасини қўшди. Жарроҳлик амалиёти ўтгунича зарур бўлган 3 млнга яқин пул йиғилди. Операция муваффақиятли ўтди. Айни пайтда Мирзиё ва Суннат жонлантириш бўлимидан даволаниш бўлимига ўтказилган.

Фондлардан ташқари, бу оилани қўллаб-қувватлаш учун дунёнинг турли ҳудудларидаги ўзбекистонликлар пул юборишди. Мадина ўз оиласи номидан шу саҳоватли инсонларга мурожаат қилишни истади.

Муҳамедовлар оиласи яна маълум муддат Москвада бўлишига тўғри келади. Оила бошлиғи Суннат ҳозирча ишга яроқсиз, Мадина эса эри ва фарзандига қараши лозим. Шу боис, у Ўзбекистондан ҳам ёрдам бўлишига катта умид боғлаган.

Мадина ўғлининг ҳаётини асраш учун Москвага таваккал қилиб келган эди. Ва шундай йўл тутганидан жуда хурсанд. Ҳозирда у ўз ҳаётидаги энг катта қийинчиликни енгиб ўтдим, деб ҳисоблайди. Мирзиёнинг аҳволи ижобий томонга ўзгармоқда.

Recommended