Бухоро амири Абдул Аҳад Хон 1893 йил 4 январда Санкт Петербургга дипломатик ташрифида Александр III га қўл меҳнати асосида тикилган чодирни совға қилган. Бу т

  • 6 years ago
Бухоро амири Абдул Аҳад Хон 1893 йил 4 январда Санкт Петербургга дипломатик ташрифида Александр III га қўл меҳнати асосида тикилган чодирни совға қилган.

Бу туҳфа Петербург учун жуда аҳамиятли воқеа бўлган. Шу ойнинг ўзидаёқ, “Нива” журналининг муқовасида сурати билан мақола нашр этилиб, бу ноёб буюм ҳақида петербургликларга кўрсатилган.

Умумий майдони 100 метр квадратни ташкил этадиган ўзига хос сарой кўринишидаги бу чодир мутахассислар томонидан “тўқимачилик архитектура намунаси” сифатида эътироф этилган.

Бир неча хоналардан иборат чодирнинг ташқи ва ички тарафи шоҳона безатилган. Ҳар бир деворга шойи иқат матолар, табиий ипакли кашталар ва зардўзи безаклар берилган. Хатто мўъжазгина деразага ҳам эга.

Айни пайтда Эрмитажда сақланаётган бу хазина хусусида асли ўзбекистонлик дизайнер, маданий лойиҳалар муаллифи Фотима Орифжонова билан суҳбатлашдик.

BBC UZBEKнинг Москвадаги мухбири Соҳиба Ҳайитбоева лавҳаси.

Recommended