Фарғоналик миллионер машинасоз Ўзбекистонда зирҳли машиналар заводи қурмоқчи (ВИДЕО)Асли фарғоналик миллионер Улуғбек Максумов Ўзбекистонда зирҳли машиналар з

  • 6 years ago
Фарғоналик миллионер машинасоз Ўзбекистонда зирҳли машиналар заводи қурмоқчи (ВИДЕО)

Асли фарғоналик миллионер Улуғбек Максумов Ўзбекистонда зирҳли машиналар заводи қурмоқчи.

Бу ҳақда 38 яшар машинасознинг ўзи 27 март куни Озодликка берган интервьюсида маълум қилди.

Максумов бундай ният Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сармоядорлар учун “қулай шарт-шароитлар яратиб” бериш ҳақидаги қарор ва баëнотлари турткисида туғилганини билдирди.

“Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотлари халқчил бўлаяпти. Мен Фарғонада улғайганман. Ватанимга бориб, юзлаб одамларга янги иш ўринлари яратишни ва мамлакатимиз равнақига ҳисса қўшишни орзу қиламан,” деди Улуғбек Максумов.

12 йил муқаддам Бирлашган араб амирликларига оддий сайёҳ сифатида борган Улуғбек Максумов бу ерда 2012 йилда INKAS зирҳли ҳарбий ва ноҳарбий машиналар заводини барпо этди.

Ҳозирга келиб бу заводда йилига ўртача 800 дона автомобиль ишлаб чиқарилади.

INKAS Дубайдаги зирҳли автомобиллар ишлаб чиқарувчи энг йирик ширкат ҳисобланади.

Улуғбек Махсумов ҳозирда Дубайдаги заводида 10 хил турдаги зирҳли автомобиллар ишлаб чиқарилаётганини билдирди.

Recommended